Жаҳон | 15:25 / 12.09.2025
4587
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда зилзила содир бўлди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда зилзила содир бўлди.

Фото: Валерий Шарифулин/ ТАСС

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказининг маълумот беришича, зилзила магнитудаси 4 баллни ташкил этган.

Зилзила эпимаркази Бишкек шаҳридан 19 км узоқликда бўлиб, зилзила ўчоғи 4 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила давомийлиги 2-3 дақиқани ташкил этган. Қурбонлар ва вайронгарчиликлар тўғрисида маълумот берилмаган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид