Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 баллдан юқори зилзилада эрта огоҳлантириш тизими жорий этилади
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш йўналишида қатор аниқ мақсадлар белгиланган.
Лойиҳага кўра, республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида 6 балл ва ундан юқори зилзила содир бўлганда аҳолини барвақт хабардор қилиш тизимини 100 фоиз жорий этиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, илмий-техник ёндашув асосида хавф индикаторларига кўра ҳар бир маҳаллани “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш ҳамда хавф даражаларини 100 фоиз белгилаш мақсад қилинган.
Бундан ташқари, хавф кўрсаткичини камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ҳудуд, туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида амалга ошириш, натижада “қизил” тоифадаги маҳаллаларни тўлиқ “сариқ” ва “яшил” тоифасига чиқариш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:46 / 06.06.2026
АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
09:33 / 09.01.2026
Тожикистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
15:23 / 03.01.2026