Жаҳон | 12:07 / 13.09.2025
4043
2 дақиқада ўқилади

Улар Россиядан, бу тасодиф эмас: Берлин Полшадаги дронлар ҳақида

Германия ҳукумати ва НАТО иттифоқчилари Россия учувчисиз учоқларининг Полша осмонида пайдо бўлиши тасодифан содир бўлмаганига ишонч билдирмоқда. Ушбу воқеадан сўнг, Берлин изоҳларидан ташқари, Россия элчиси Германия ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Фото: Bernd von Jutrczenka/dpa/picture alliance

Ташриф олдиндан режалаштирилган бўлса-да, Россия учувчисиз учоқлари Полшага бостириб киргандан сўнг, НАТОнинг Европа мамлакатлари бирлигини таъкидлаш учун жуда мос келди. 12 сентябр, жума куни Бундесвер бош инспектори генерал Карстен Бройер Германия Литвада 13 ҳамкор давлат билан бир неча кундан буён ўтказаётган йирик ҳарбий машғулот Quadriga 2025'га ташриф буюриб, ўз фикрини жуда аниқ таъкидлади: «Россия томонидан Полша ҳаво кенгликларининг сўнгги бузилиши НАТО шарқий қисмида ишончли ҳимояни таъминлаш қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатди. Биз алянс ҳудудининг ҳар бир сантиметрини ҳимоя қилишга тайёрмиз».

Берлин ўз сўзларини амалда қўллаб-қувватлашга қарор қилди: 11 сентябр, пайшанба куни кечқурун Германия Полша шарқида, Украина билан чегара яқинида НАТО ҳаво ҳудудини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун олдинги иккита ўрнига тўртта Eurofighter қирувчи самолётини жойлаштирди. Бу НАТО штаб-квартираси ва Европа пойтахтларида, хусусан Берлинда хавотир уйғотган 19 та рус учувчисиз учоғининг бостириб киришига жавоб бўлди.

Немис сиёсатчиларининг дастлабки мулоҳазалари эҳтиёткор бўлган бўлса-да, бу учувчисиз учоқларнинг ўз маршрутидан тасодифан четга чиқишими ёки атайлаб провокациями, деган шубҳалар бор эди. 10 сентябр куни кечқурун Германия канцлери Фридрих Мерц шундай деди: «Россия Полшадаги одамларнинг ҳаётини хавф остига қўйди — бу давлат Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси. Бу Россия расмийларининг биз Болтиқбўйи минтақасида ва НАТОнинг шарқий қанотида бир неча ойдан бери кузатаётган провокациялари занжирига тўғри келади».

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид