Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда ёнғин туфайли поездлар қатнови бузилди
Лерте шаҳридаги реле шкафидаги ёнғин Ҳанновер ва Берлин ўртасидаги поездларнинг кечикиши ва бекор қилинишига сабаб бўлди. Deutsche Bahn ёнғин вандализм натижаси бўлган деб ҳисоблайди. Полиция терговни давом эттирмоқда.
Ҳанновер ва Берлин ўртасидаги темирйўл участкасида 15 сентябр куни тушдан кейингача поездлар қатновининг бекор қилиниши ва кечикиши кутилмоқда. Бу ҳақда Deutsche Bahn 14 сентябр, якшанба куни ўз сайтида маълум қилди ва муаммолар сабабини «вандализм ҳаракати» деб атади.
Айни пайтда Ҳанновердан Берлинга ICE ва IC тезюрар поездлари йўналиши ўзгартирилмоқда, бу эса тахминан 25 дақиқалик кечикишларга сабаб бўлади, дейилади баёнотда. Айни пайтда Берлиндан Ҳанноверга поездлар асосан одатдаги йўналиш бўйича ҳаракатланмоқда, шунинг учун уларнинг кечикиши нисбатан «кам». Икки йўналишдаги айрим поездлар қатнови бекор қилинган.
Ҳанновер ва Саксония-Анҳалт пойтахти Магдебург ўртасида қатновчи баъзи IC поездлари ҳам йўналишини ўзгартирмоқда, бу эса тахминан 25 дақиқалик кечикишларни келтириб чиқармоқда, дея маълум қилди Deutsche Bahn матбуот хизмати.