Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Тошкентда касб-ҳунарга ўқитиш марказини очмоқда
Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Onodera User Run компанияси раҳбарияти билан музокара ўтказди.
Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Onodera User Run компанияси ўзбекистонлик ёшларга япон тили ва тегишли касбларни ўргатишга қаратилган лойиҳани амалга оширмоқда. Хусусан, мазкур компания томонидан Тошкент шаҳрида ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Мазкур ўқув марказида таълим олган талабгорлар ҳайдовчилик, қарияларни парваришлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда Японияда иш билан таъминланади.
Мулоқот якунида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
20:47
Ўзбекистонликлар Япониядаги қурилишларга ишга юборилади
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
10:28 / 28.11.2025