Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркорларга нисбатан янги ҳуқуқий мақом жорий қилинади
“Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, жамият ва иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга тадбиркорларга нисбатан жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ҳуқуқий мақоми жорий қилинади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўйича республика комиссияси тузилади.
Фаолият тури ва активлари миқдори туфайли юқори ижтимоий ва иқтисодий таъсирга, кенг доирадаги манфаатдор томонларга эга бўлиш мезонларига жавоб берадиган тадбиркорлар жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритилади.
Белгиланган мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлар ҳар йили 1 июлгача жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига киритилади.
2026 йил 1 январдан реестр Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон шаклда юритилади ва ҳар йили 1 июлгача ҳукумат портали ягона платформаси ҳамда очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:27 / 17.03.2026