Таълим | 15:24 / 18.09.2025
4663
2 дақиқада ўқилади

Талаба қандай ҳолларда ОТМдан четлаштирилиши мумкин?

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябр 578-сонли қарорига мувофиқ, талабалар қатор ҳолатларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин.

Улар:

➖ ўз хоҳишига кўра;
➖ ўқишнинг бошқа таълим ташкилотига кўчирилиши муносабати билан;
➖ олий таълим ташкилотларининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун;
➖ бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдиргани учун (саломатлиги сабабли белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома тақдим этилган ҳолат бундан мустасно);
➖ ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун тааллуқли);
➖ талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
➖ суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
➖ талаба абитуриент сифатида олий таълим ташкилоти қабул комиссиясига тақдим этган (топширган) ҳужжатларининг қалбакилиги ёки белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланса;
➖ вафот этганлиги сабабли.

Маълумот ўрнида, ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида ҳамда оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун талабага белгиланган тартибда академик таътил берилиши мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид