Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчилик гувоҳномасини "Ягона портал" орқали тиклаш мумкин бўлди
Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқотилса, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биносига бориш талаб этилмайди — барча жараёнлар my.gov.uz портали орқали онлайн амалга оширилади.
Фойдаланувчи “Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш” хизматида “Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш” бўлими орқали ариза юбориши мумкин.
Хизмат нархи 370 минг 800 сўм (0,9 БҲМ)ни ташкил этади. Гувоҳномани почта орқали етказиб беришни истаганлар қўшимча 25 000 сўм тўлайди.
Янгиланган гувоҳнома 1 иш кунида тайёрланади, почта орқали етказиб берилиши билан бирга эса 3 иш куни ичида фуқарога етказилади.
Маълумотлар тизимда тасдиқланмаган, шахс транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131- ва 136-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган ҳолларда ариза рад этилади.
Мавзуга оид
11:07 / 10.09.2025
Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади
20:40 / 09.11.2024
Самарқандда 600 долларга сохта «права» расмийлаштириб берган автомактаб ходими ушланди
15:53 / 08.10.2023
«Ўртоқ ҳайдовчи, ҳужжатларингизни тақдим этинг» — Ҳайдовчилик гувоҳномаси тарихи
12:01 / 02.05.2023