Иқтисодиёт | 11:41 / 19.09.2025
6311
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича яна уч давлат билан келишувга эришди

Битимлар Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида тузилди.

Ўзбекистон Аргентина, Австралия ва Ҳондурас билан бозорга кириш бўйича икки томонлама протоколларни имзолади. Битимлар Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида тузилди.

Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Ўруновнинг айтишича, ЖСТнинг яна икки аъзоси билан ҳам принципиал келишувларга эришилган. Эришилган келишувларнинг умумий сони 29 тага етди, яна 3 та давлат билан протоколлар имзоланиши қолди.

«Ҳар бир имзо Ўзбекистонни ЖСТга тўлақонли аъзоликка яқинлаштиради – бу муҳим босқич иқтисодиётимиз, минтақамиз ва бутун дунёдаги савдо ҳамкорларимиз учун янги имкониятлар очади», — деб ёзади Ўрунов.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид