Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Швейцарияда Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган тадбирда нутқ қилди
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Женевадаги БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилишини эълон қилди. Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним билан учрашди.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги янги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг муҳим аҳамияти ҳақида очиқ фикр алмашилди.

«Нгози хонимга лидерлик ва доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирдим. Бу жаҳон савдоси учун муҳим давр бўлиб, Ўзбекистон ислоҳотлар доирасида ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришда давом этади», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, Президент администрацияси раҳбари Женевада Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб ташкил этилган қабул маросимида нутқ сўзлади.


Қабулда келажак, ислоҳотлар, барқарор тараққиёт, маданият ҳақида, шунингдек, чегаралардан қатъи назар, барчамиз учун муҳим бўлган қадриятлар хусусида фикр алмашилди.
«Бир янгилик билан ўртоқлашишдан айниқса жуда мамнунман: тез орада Женевадаги БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилади. Бу — маданиятимизнинг мўъжазгина бир бўлаги кўп миллатли ҳамжамиятга намойиш этиладиган маскан бўлади. Ушбу маскан ҳар қандай қийинчилик ва зиддиятларга қарамай, бизнинг дунёга очиқлигимиз рамзига айланади», деб ёзди Саида Мирзиёева.


Мавзуга оид
17:16 / 01.07.2026
«Тамерлано» операси Парижни забт этди - Саида Мирзиёева
18:37 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
16:27 / 26.06.2026