Жамият | 11:38 / 19.09.2025
12874
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургдаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 23 ёшли ишчи вафот этди. У Россия Олий суди биноси қурилишида ишлаётган вақтида 15 метр баландликдан қулаган.

Иллюстратив фото

Шимоли-ғарбий минтақалараро меҳнат инспекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, йигит 16 сентябр куни ҳавоза устида ишлаётган вақтида мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушган. Тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунига қадар у олган жароҳатларидан вафот этган.

Текширув натижасида марҳум ва қурилиш компанияси ўртасида расмий меҳнат шартномалари тузилмагани маълум бўлди.

Инспекция бошлиғининг ўринбосари Олга Казанскаянинг таъкидлашича, эҳтимолий сабабларга шахсий ҳимоя воситаларининг етишмаслиги, жамоавий хавфсизлик воситалари камлиги ва баландликда ишнинг яхши ташкил этилмагани киради.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид