Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
World cleanup day: оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 20 сентябр куни соат 11:00 да Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан республиканинг барча ҳудудларида World cleanup day (Бутунжаҳон тозалик куни) муносабати билан “Ҳаёт учун жой ажратинг!” оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилади.
Акция World cleanup day (“Бутунжаҳон тозалик куни”) муносабати билан “Бир Ватанда, бир мақсадда — халқаро чиқиндисиз дунё учун” шиори остида ташкил этилади ва жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, давлат идоралари
ва хусусий тадбиркорлик субектларини атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш мақсадида бирлаштиришга қаратилган.
Агентлик барчани ушбу эко-акцияда фаол иштирок этишга ва атроф-муҳитни тоза сақлашга ҳисса қўшишга чақирган.
Экоакция республика бўйлаб ҳудудларнинг қуйидаги манзилларида ўтказилади:
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — Тошкент денгизи соҳили бўйида;
- Сирдарё вилояти — Сирдарё тумани, “Камолот” МФЙ, Асалчи қишлоғи, “Сирдарё” дарёси муҳофаза ҳудуди;
- Жиззах вилояти — Шароф Рашидов тумани, йўл ёқаси;
- Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳри, Карвон ҳайкаллар боғи;
- Навоий вилояти — Навоий шаҳри, “Кимёгар” МФЙ;
- Бухоро вилояти — Бухоро шаҳри, “Сомонийлар” истироҳат боғи;
- Сурхондарё вилояти —Термиз шаҳри, Экобоғ сайилгоҳи;
- Хоразм вилояти — Урганч шаҳри, Ёшлар кўли;
- Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳри, “Алишер Навоий” истироҳат боғи;
- Андижон вилояти — Андижон тумани, З.М.Бобур боғи;
- Наманган вилояти — Наманган шаҳри, Бобур боғи;
- Фарғона вилояти — Фарғона тумани, “Сактак” зиёратгоҳи;
- Қорақалпоғистон Республикаси — Нукус шаҳри.