Спорт | 19:39 / 21.09.2025
4104
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Исроилни Европадаги мусобақалардан четлатиши мумкин – ОАВ

Қайд этилишича, Исроилни мусобақалардан четлатиш таклифини ташкилотнинг овоз беришда қатнашувчи 20 аъзосининг аксарияти қўллаб-қувватлайди, «фақат икки-учта давлатгина» бу ташаббусга қатъиян қарши.

Фото: Getty images

УЕФА ижроия қўмитаси 23 сентябр куни Исроилни ушбу ташкилот шафелиги остидаги мусобақалардан четлатиш масаласини овозга қўйиши мумкин, деб хабар берди Israel Hayom нашри.

Газетанинг ёзишича, ушбу ташаббус Исроил яқинда зарба берган Қатар томонидан илгари сурилган.

Қайд этилишича, Исроилни мусобақалардан четлатиш таклифини ташкилотнинг овоз беришда қатнашувчи 20 аъзосининг аксарияти қўллаб-қувватлайди, «фақат икки-учта давлатгина» бу ташаббусга қатъиян қарши.

Ўз навбатида, Исроил футбол ассоциацияси спортдаги ва дипломатик иттифоқчилари ёрдамида мазкур масалани кун тартибига қўймасликка уринмоқда.

«Биз бу борада барча фронларда иш олиб бормоқдамиз», — деган нашрга Исроил футбол ассоциациясидаги манба.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид