Ўзбекистон | 13:50 / 22.09.2025
3214
1 дақиқада ўқилади

Давлат органларида ишлаётган барча ходимлар махсус порталда рўйхатдан ўтади

“Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. 

Иллюстратив фото

Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январ ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. 

Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади. 

Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади. 

Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.

Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид