Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин КХДРда сунъий интеллектни ривожлантиришни буюрди
КХДР етакчиси дронлар ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва «янги киритилган сунъий интеллект технологиясини жадал ривожлантиришга ҳаракат қилиш» ниятида.
Фото: Yonhap
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳужумкор дрон синовини кузатди ва сунъий интеллектни кенгайтиришга буйруқ берди, деб хабар бермоқда AFP Шимолий Корея давлат ОАВга таяниб.
КМТА ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган тасвирларда дрон ҳавога кўтарилиб, нишонни йўқ қилгани кўрсатилган. Ким синов натижаларидан «мамнун» эканлигини билдирди, дейилади нашрда. «УУА мамлакат қуролли кучларини модернизация қилишда муҳим (жанговар) воситага ва муҳим вазифага айланмоқда», — деди КХДР раҳбари.
Ким, шунингдек, дронларни ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва «янги киритилган сунъий интеллект технологиясини жадал ривожлантириш бўйича ҳаракатларни кучайтиришни» буюрди.
Мавзуга оид
00:11 / 14.12.2025
Xiaomi “ChatGPT қотили”ни ишлаб чиқди
20:44 / 11.12.2025
Time журнали сунъий интеллект меъморларини «йил одами» деб эълон қилди
15:28 / 10.12.2025
Тошкентда Higgsfield AI асосчиси Алекс Машрабовнинг маърузаси бўлиб ўтади
07:28 / 04.12.2025