Жамият | 10:51 / 24.09.2025
3618
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Шота Руставели кўчасида ҳаракатланиш йўлга қўйилди

Тошкент шаҳрида Шота Руставели кўчаси Шаҳрисабз кўчасидан Чўпонота кўчасигача автотранспорт ҳаракатланиши учун очилди. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шаҳарнинг асосий артерияларидан бирида ҳаракатланиш йўлга қўйилди. Чўпонота кўчасидан Янги Сергели кўчасигача бўлган қисмда эса ишлар жадал суръатда давом этмоқда.

Автотранспорт ҳаракатланишининг очилиши техник хусусиятга эга, яъни техник ва технологик (қурилиш эмас) ишлар билан бирга олиб борилмоқда. Ёндош маҳалла ва мавзелардан кириш-чиқиш йўллари, коммунал тизимларни ётқизиш, автобус бекатларини алоҳида тўсиқ билан ўраш ишлари якунига етказилди.

Ушбу ҳудудда йўл ёритгичлари қисман ўрнатилган, вақтинчалик йўл чизиқлари чизилган, автобус йўлагида бекат мажмуаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, замонавий йўл белгиларининг аксарияти аллақачон ўрнатилган, барча светофор тизимлари уланиб, меъёрий тарзда ишламоқда.

Жараёнларни якунлашга қаратилган ишлар тегишли хизматлар билан ҳамкорликда давом эттирилади. Ушбу қарор пойтахтдаги транспорт вазиятини енгиллаштириш мақсадида ҳаракатланишни босқичма-босқич йўлга қўйиш ва тиклаш бўйича умумий режанинг бир қисмидир.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид