Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 нафар фуқаро номига автомобил харид қилиб ўзлаштирган шахс аниқланди
Фарғона вилоятида 6 нафар фуқаро номига автомобиль харид қилиб ўзлаштирган шахс фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро А.С. 6 нафар фуқарони алдаб, уларнинг номига тижорат банки филиалидан ажратилган автокредит тўловларини ўзи тўлаб юришига ишонтириб, жами 1,2 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган 8 та автотранспорт воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
14:30 / 25.11.2025
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
08:20 / 24.11.2025
Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18:25 / 21.11.2025