Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА ва Ўзбекистон қўшма лойиҳани ишга туширмоқда
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқ таркиби, сақланиши ва сифатини таҳлил қилиш маркази билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигининг барқарор амалиётини ривожлантириш ва тупроқ шўрланишини камайтиришга қаратилган қўшма тадқиқот лойиҳасини йўлга қўймоқда.
Фото: "Дунё" АА
Ушбу ташаббус доирасида Ўзбекистонда пахта-буғдой-маккажўхори алмашлаб экиш тизимида калий, кальций, магний ва олтингугуртга бой инновацион табиий минерал ўғит бўлган полигалитдан фойдаланган ҳолда беш йиллик дала тажрибаси ўтказилади. Замонавий технологияларни қўллаш тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, фермерларга амалий тавсиялар бериши кутилмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон ва АЭХА ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади ҳамда мамлакатнинг асосий экологик муаммоларидан бири – тупроқ шўрланишини ҳал этишга ҳам катта ҳисса қўшади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АЭХА бош директори Рафаэл Гросси ўртасида 2024 йил декабр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган эди.
Мавзуга оид
18:30 / 30.11.2025
Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади
15:40 / 26.11.2025
АЭХА Запорижжя АЭСга алоҳида мақом беришни талаб қилмоқда
07:16 / 20.11.2025
Инсон фаолияти туфайли Ернинг айланиш ўқи 80 смга силжигани аниқланди
03:05 / 16.11.2025