Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик парасузувчи жаҳон чемпионига айланди
Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш дастурида жаҳон чемпионига айланди.
Сингапур мезбонлигидаги парасузиш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди.

S13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Болотов 100 м масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва терма ҳисобига иккинчи медални тақдим этди.
Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш (S13 класси)
🥇Егор Болотов (Ўзбекистон) — 58.97
🥈Томас ван Ваанрой (Нидерландия) — 59.35
🥉Олексей Вирченко (Украина) — 59.45.

Егор 100 м масофага эркин усулда сузиш баҳсларида бронза медалига эга чиққанди. Бироз олдин якунланган аёллар ўртасида 100 м масофага чалқанча сузиш финалида Мубинабону Халилова (S13) еттинчи бўлди. Олдинда Сардор Бахтиёров (S7) иштирокидаги ҳал қилувчи баҳс кутиб турибди.
