Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда судя ёрдамчиси 300 доллар олган вақтида ушланди
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси 300 доллар олганликда гумонланмоқда. У фуқарога турмуш ўртоғи билан ажримини тезлаштириб, мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бермоқчи бўлган.
Фото: ДХХ
Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси пора олган вақтида ушланди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
У Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бермоқчи бўлган. Бунинг эвазига 300 доллар талаб қилган.
Тезкор тадбирда судья ёрдамчиси ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:22
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
08:03 / 01.12.2025
Бир неча марта судланган ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар билан ушланди
09:33 / 26.11.2025
Яшнобод тумани ҳокимлиги бош юристконсулти 4 минг доллар билан ушланди
08:08 / 19.11.2025