Ўзбекистон | 13:04 / 29.09.2025
63543
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво совиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

1−2 октябрда Ўзбекистонга Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво кириб келади. Чоршанба-жума кунлари ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +8… +13, кундуз кунлари +18… +23 даражадан юқори бўлмайди.

Фото: Kun.uz

Сентябр ойининг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +26… +29 даража, баъзи жойларда +31 даражагача бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

12 октябрда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво кириб келади. 1 октябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Навоий, Тошкент вилояти шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

2 октябрда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. 3 октябрда фақат Фарғона водийсида айрим жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Ҳарорат фони 12 октябрда кечаси 810 даражага пасаяди. Кечаси ва эрталаб термометр устуни +8… +13 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +18… +23 даражадан юқори бўлмайди. Республика шимолида ҳарорат кечалари +4… +9 даражагача, кундуз кунлари +15… +18 даражагача пасаяди.

3 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат 23 даражага кўтарилади. Республика жанубида бундай илиқ об-ҳаво 1 октябргача сақланиб туради, 23 октябрдан эса ҳарорат +20… +25 даражагача пасаяди.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 2830 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 1 октябрда кечаси ва эрталаб, 2 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 3 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 38 метр/сония тезликда эсади, 1012 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 2930 сентябрда кечаси +15… +17 даража, кундузи +26… +29 даража бўлади. 12 октябрда ҳарорат кечалари +8… +11 даражагача, кундуз кунлари +18… +21 даражагача пасаяди. 3 октябрда кечаси +8… +11 даража, кундузи +22… +24 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид