Жамият | 07:53 / 29.09.2025
2173
1 дақиқада ўқилади

Янгиҳаётда ёғочдан қурилган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Янгиҳаёт туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

27 сентябр куни соат 21:06 да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани Йўлдош 11-даҳасида жойлашган ёғочдан қурилган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 21:09 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:23 да қуршаб олинди ва соат 21:37 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид