Технология | 00:12 / 29.09.2025
6235
1 дақиқада ўқилади

YouTube сервисларига сунъий интеллект жорий этилди

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, бу воситалар тажрибали ва янги муаллифларга контентни янада таъсирчан тайёрлашга ёрдам беради.  

Фото: YouTube

YouTube компанияси YouTube Shorts қисқа видеолар сервиси ва YouTube Studio платформасига сунъий интеллект асосидаги воситалар қўшилганини эълон қилди.  

Янги имкониятлар Google DeepMind’нинг Veo 3 Fast моделига асосланган. У матнли сўров асосида овозли видеороликлар, видео учун фонлар ва объектлар яратиши мумкин. Edit with AI функцияси дастлабки видеоматериални таҳлил қилади ва автоматик равишда роликнинг хомаки монтажини тайёрлайди.  

Speech to Song воситаси эса оддий нутқни мусиқий композицияга айлантириб беради.  

Айрим функциялар очиқ бета-синовда бўлса, айримларидан ҳозирдаёқ барча фойдаланиши мумкин.  

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, бу воситалар тажрибали ва янги муаллифларга контентни янада таъсирчан тайёрлашга ёрдам беради.  

Бундан ташқари, YouTube live-трансляцияларни такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда.  

Муаллифларнинг дастлабки изоҳларида видеони тезкорлик билан тайёрлашда сунъий интеллектнинг фойдали жиҳатлари кўплиги таъкидланган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид