Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 тоннадан зиёд сифати талабга жавоб бермайдиган ош тузи аниқланди
Ўзбекистонда 2025 йил бошидан буён сифати талабга жавоб бермайдиган 6 тоннадан ортиқ ош тузи аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар қилди.
Жорий йил бошидан буён жами 4411 та ош тузи намуналари текширилди, шундан 1306 таси талабга жавоб бермади. Ушбу намуналарнинг 19 таси ишлаб чиқариш корхоналарига, 182 таси савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ҳамда 1105 таси Мактабгача таълим ташкилоти, мактаблар ва ДПМга тўғри келади.
Сифати талабга жавоб бермайдиган 6042,5 кг ош тузи реализация қилишдан тўхтатилиб, ош тузини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қайта ёдлашга жўнатилди. Шунингдек, 1 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Ушбу ҳолатлар доирасида жами 31та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
13:31 / 05.11.2025
Қорақалпоғистон: туз саноатига йирик сармоялар йўналтирилади
12:26 / 15.08.2025
Кунига меъёридан 2-3 баробар ортиқ туз еймиз: унинг танага қандай таъсирлари бор?
16:07 / 18.04.2025
1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди
15:26 / 01.02.2025