Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда соғлиқни сақлаш соҳасида AI Hackathon бошланди
2026 йилнинг декабрига қадар давом этадиган хакатонда соғлиқни сақлаш тизими учун замонавий рақамли ечимлар тақдим этилади.
2 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида “HealthTech AI Hackathon”га старт берилди. Тадбир мамлакатда сунъий интеллект йўналишида ўтказилаётган умуммиллий хакатон лойиҳасининг илк босқичи ҳисобланади.

AI Hackathon лойиҳаси 2025 йилнинг октябридан 2026 йил декабр ойигача босқичма-босқич амалга оширилиб, мамлакатнинг барча 14 минтақасини қамраб олади.

“HealthTech AI Hackathon”нинг асосий мақсади тиббиёт соҳасида рақамли ислоҳотларни жадаллаштириш бўлиб, унда IT ва тиббиёт йўналишидаги талабалар, ёш шифокорлар, мутахассислар ҳамда тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этмоқда. Улар учун маҳорат дарслари ва менторлик сессиялари ўтказилади.

Хакатонда 26 та жамоадан иборат 100 дан ортиқ иштирокчилар томонидан соғлиқни сақлаш тизими учун замонавий рақамли ечимлар ишлаб чиқилади. Лойиҳалар шифокорлар, вазирлик вакиллари ва IT соҳаси етакчиларидан иборат экспертлар ҳайъатига тақдим этилади.

Энг яхши ғоялар грантлар, акселерация ва инкубация дастурлари орқали қўллаб-қувватланади. Шунингдек, ғолиблар венчур фондларидан инвестиция жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Мутахассислар фикрича, тиббиётни рақамлаштириш орқали касалликларни эрта аниқлаш, сурункали хасталикларни башорат қилиш, телетиббиёт хизматларини кенгайтириш ва саломатликни реал вақтда кузатиш имконияти яратилади. Лойиҳа Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Жўқорғи Кенгес, IT Park Uzbekistan ва Uzinfocom томонидан ташкил этилган. Ташаббусга Yandex Uzbekistan, Uzum, Click, ZTE, Central Asian University, New Uzbekistan University ва AKFA каби йирик компаниялар ҳам кўмак бермоқда.
Мавзуга оид
22:13 / 26.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
13:33 / 07.10.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги маҳаллада сув тозалаш иншоотини бориб кўрди
15:04 / 03.10.2025
Нукусда «Саломатлик марафони» старт олди
14:22 / 11.09.2025