Ўзбекистон | 01:35 / 06.10.2025
44962
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Душанбага ўтар кечаси Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида 2−4 балли давомли зилзила сезилди. Зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига тўғри келди. Эпицентрдаги куч 7 баллни ташкил этди.

6 октябрга ўтар кечаси, соат 1:29 да қўшни Қирғизистон республикасининг Жалолобод вилоятида кучли зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Зилзила ўчоғида силкиниш кучи 7 баллни ташкил этган.

Ўзбекистонда ҳудудида сезилиш кучи:

  • Наманган вилоятида 3−4 балл, 106 км.
  • Андижон вилоятида 3 балл, 144 км.
  • Фарғона вилоятида 2−3 балл, 176 км.
  • Тошкент шаҳрида 2−3 балл, 199 км.
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 275 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 199 км шимоли-шарқда, магнитуда: 5,7. Чуқурлик: 10 км.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид