19 сентябрь куни Россиянинг Камчатка ўлкаси қирғоқларига яқин Тинч океанида 7,2 магнитудали кучли зилзила қайд этилган. Петропавловск-Камчатский ва Вилючинск шаҳарларида 7 баллгача сезилиб, цунамига оид огоҳлантириш ҳам эълон қилинган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, ҳозирча қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ, фавқулодда хизматлар юқори шай ҳолатга келтирилган.

Мазкур ҳудуддаги ўзбекистонликларга зарур ҳолатларда консулликка тўғридан тўғри мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Бош консулхона қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаатларни қабул қилади: +7 (423) 260-48-00, +7 (902) 078-70-07.