Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Havas водийда биринчи дискаунтерини очди!
7 октябрь куни Havas’нинг биринчи дискаунтер дўкони Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Туркистон кўчасида ўз фаолиятини бошлади.
Фото: Havas
Қўқонда биринчи дўконнинг очилиши – шунчаки янги дўкон эмас, балки Havas дискаунтерлари тарихида янги бир бобнинг бошланиши ҳамдир. Бу бутун жамоанинг олти йил давомида харидорларга сифатли маҳсулотларни арзон нархларда тақдим этиши йўлидаги машаққатли меҳнатининг самараси ҳисобланади. Эндиликда Havas Фарғона водийсининг бир бўлагига айланиб, Қўқон халқига нафақат қулайлик ва тежамкорлик, балки юксак меҳр ва чексиз ҳурмат туйғусини ҳам олиб келади.

Фарғона водийси – Ўзбекистон гавҳаридир
Фарғона водийси – нафақат унумдор ерлар, балки бой тарих ва маданият маскани бўлиб, унда қадимий анъаналар замонавийликка интилиш ҳисси билан уйғунлашган. Яшил далалар ва улкан тоғлар бағрида меҳрибон, самимий ва меҳмондўст инсонлар яшайди. Улар авлоддан авлодга нафақат урф-одат ва қадриятларни, балки яқинларига меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш фазилатларини ҳам етказиб келмоқдалар.

Фарғона водийси йилдан йилга янада чирой очиб, равнақ топмоқда. Бу жараён нафақат маҳаллий аҳолининг, балки дунёнинг турли бурчакларидан келувчи меҳмонларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Водий бу ерга бир марта бўлса-да келган ҳар бир инсоннинг қалбида унутилмас таассурот қолдиради.
Энди қулайлик ва сифат – уйингизга яқин
Қўқондаги Havas дўконлари нафақат тармоқнинг кенгайиши, балки маҳаллий аҳолининг кундалик харидларини қулай ва тезкор қилишга қаратилган самимий саъй-ҳаракатлардир. Дўконлар гавжум ҳудудларда жойлашган бўлиб, кенг ассортимент орқали уй ва оила учун керакли маҳсулотларни бир жойдан топиш имкониятини беради. Бундан ташқари, Havas харидорларини ҳар куни фойдали таклифлар билан кутиб олади. Ҳар чоршанба куни ҳар бир оила энг қулай тарзда қизиқарли янгиликларни топа олиши учун дўконлар ассортименти фойдали ва актуал янгиликлар билан бойитилади.

Олти йил халқ хизматида
Олти йил муқаддам Havas тармоғи илк қадамларини ташлаган бўлса, бугунга келиб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўзининг 344 та дўконини очди. Шу вақт мобайнида компания Марказий Осиё чакана савдо бозорида етакчилардан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Қўқонда дўконларнинг очилиши эса шунчаки кенгайиш эмас, балки бутун жамоанинг улкан меҳнати, матонати ва қатъиятининг ёрқин тасдиғидир. Компания эришилган ютуқларда тўхтаб қолмай, бутун Ўзбекистон бўйлаб янада кўпроқ одамларга хизмат кўрсатиш мақсадида ўз тармоғини кенгайтиришда давом этади.
Aloqa markazi: (+998) 71 205 95 95
Sayt | Facebook | Instagram | Telegram
Мавзуга оид
18:57 / 19.03.2025
Havas тармоғи истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши компания номига сазовор бўлди
09:00 / 07.03.2024
Ўзбекистондаги илк дискаунтерлар тармоғи — Havas'га 5 йил тўлди
09:00 / 19.12.2023
Марказий Осиёдаги дўконлар сони бўйича йирик чакана савдо тармоғи бўлмиш Havas уч юзинчи юбилей дўконини очди
13:00 / 06.06.2023