Марказий Осиёдаги дўконлар сони бўйича йирик чакана савдо тармоғи бўлмиш Havas уч юзинчи юбилей дўконини очди

Havas дискаунтерлар тармоғи тарихида муҳим ҳодиса содир бўлди — 300-юбилей дўкони очилди. Тармоқнинг илк дўкони очилган вақтдан бери 4 йил мобайнида Havas Марказий Осиёдаги кўп сонли дўконларига эга бўлган энг йирик чакана савдо тармоғига айланиб улгурди. 

Тармоқининг фаол кенгайиши истеъмолчилар билдирган ишонч туфайлидир. Қисқа вақт ичида Havas дўконлари ҳамёнбоп нархлари, юқори сифатли ва сархил маҳсулотлар ассортименти ҳамда қулай жойлашуви сабабли юз минглаб харидорлар қалбидан жой олди.

Арзон нархларда сифатли маҳсулотлар

Havas тармоғида халқаро брендлар ва Ўзбекистоннинг таниқли маҳаллий компаниялари маҳсулотлари тақдим этилади. Шунингдек, Havas пештахталарида хусусий савдо белгиси остида ишлаб чиқарилувчи озиқ-овқат ва кундалик истеъмол маҳсулотларини учратиш мумкин. Кўп сонли хусусий савдо белгилари (ХСБ) позицияларининг мавжудлиги Havasʼга дўконларда маҳсулот ассортиментини самаралироқ назорат қилиш ва ташриф буюрувчилар учун мақбул нархларни таклиф қилиш имконини беради.

Энг муҳими ҳақида қайғуриб

Замонавий ҳаёт оқими инсонларда бўш вақтини деярли қолдирмайди. Ҳар биримизнинг кунимиз том маънода дақиқаларга қадар режалаштирилган. Айнан шундай вазиятларда Havas дўконлари мушкулимизни осон қилади.

Havas дискаунтерлари ҳар бир инсоннинг энг қимматли ресурси бўлмиш шахсий вақтини тежашга ёрдам беради. Тармоқ дўконлари шаҳарнинг асосий транспорт йўналишлари бўйлаб ва аҳоли зич жойлашган маҳаллаларида қулай тарзда жойлашган. Бу харидларни амалга ошириш учун узоқ жойга боришимиз шарт эмаслигини англатади. Тежаган вақтимизни эса оиламиз ва яқинларимизга бағишлашимиз мумкин. Зеро, Havas туфайли барча зарурий маҳсулотлар яқингинамизда.

Havas режалари