Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каннаваро табассуми, Элдор ва Ҳожимат голлари, Аббоснинг жароҳати - Кувайт билан ўйиндан фоторепортаж
Ўзбекистон миллий жамоасининг Тошкентдаги «Олимпия» стадионида Кувайтни мағлуб этган ўйинидан фотогалерея.
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги «Олимпия» стадионида Кувайт миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. 9 октябр куни бўлиб ўтган баҳс янги бош мураббий Фабио Каннаваро учун биринчиси бўлди.
Ўзбекистон Элдор Шомуродов ва Ҳожимат Эркинов голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин йирик ҳисобда якунланиши мумкин эди, бироқ иккинчи таймда Отабек Шукуров пеналтини аниқ амалга оширолмади.
Биринчи бўлимда Аббос Файзуллаевнинг жароҳат олгани таъбни бироз хира қилди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум эмас.
Ўртоқлик ўйини
9 октябр, Тошкент, «Олимпия» стадиони
Ўзбекистон 2:0 Кувайт
Голлар: Элдор Шомуродов (10), Ҳожимат Эркинов (19)
Амалга оширилмаган пеналти: Отабек Шукуров (64, дарвозабон)








































Суратлар муаллифи – Муҳаммаджон Ғаниев
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
14:18 / 02.06.2026