Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +23…+28, жануб ва чўл ҳудудларида +29…+30 даражагача кўтарилади.
Фото: Kun.uz
Дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Жума куни эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундузги вақтларда +23…+28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида +29…+30 даражагача кўтарилади. Энг илиқ ҳаво шанба куни бўлади, кундузи +28…+30 даражагача, жануб ва чол ҳудудларда +32 даражагача кўтарилади. Кечаси +10…+15 даража атрофида бўлади.
10–11 октябр кунлари шимолда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 10 октябрда +24…+26 даража, 11 октябрда кечаси +10…+12 даража, кундузи +26…+28 даража, 12 октябрда кечаси +12…+14 даража, кундузи +26…+28 даража бўлади.
Мавзуга оид
15:59 / 05.12.2025
Ўзбекистонда 8 декабрдан ҳаво совиши кутилмоқда
11:59 / 05.12.2025
Ҳафта охирида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин
10:06 / 04.12.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: 4 декабр куни ҳам РМ2,5 меъёрдан ошди
20:19 / 01.12.2025