Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Брюсселда Йозеф Сикела билан учрашди
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюсселга ташриф давомида халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан учрашди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро муносабатлар бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.
Мулоқот давомида аниқ лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

"Ҳамкорлик йўлида, шу жумладан Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги имкониятларни тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди. Биз ЕИ билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигимизни тасдиқладик", деди Саида Мирзиёева.



Мавзуга оид
17:54
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
18:49 / 04.06.2026