Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
Мулоқот давомида миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини яратиш, ядровий тиббиётни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 4 июнь куни Халқаро атом энергетикаси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди.

«Бугун ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашдим. Олий мартабали меҳмон Жиззах вилоятида атом электр станцияси қурилишининг бошланиши маросимида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Мулоқот давомида ушбу нуфузли ташкилот билан миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини яратиш, ядровий тиббиётни ривожлантириш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик», деб ёзди Саида Мирзиёева.


Мавзуга оид
18:49
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
23:03 / 02.06.2026