Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Лекорню бошчилигидаги янги ҳукумат тайинланди
Себастен Лекорню бош вазир этиб қайта тайинланганидан икки кун ўтиб, Франция янги ҳукумат таркибини эълон қилди. Бошқалар қаторида ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро ўз лавозимини сақлаб қолди. Вазирлар маҳкамасининг биринчи мажлиси 14 октябрга белгиланган.
Янги Франция ҳукумати таркиби Себастен Лекорню бош вазир этиб қайта тайинланганидан икки кун ўтиб эълон қилинди. Бу ҳақда 12 октябр, якшанба куни Елисей саройи сайтида маълум қилинди. Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро, иқтисодиёт ва молия вазири Ролан Лескюр, маданият вазири Рашида Дати ва адлия вазири Жерар Дарманин ўз лавозимларида қолади.
Янги вазирлар маҳкамасидаги 30 дан ортиқ вазирлар, бош вазир ўринбосарлари ва вазир ўринбосарлари орасида «бир қанча номаълум шахслар бор», деб таъкидлайди Франциянинг AFP ахборот агентлиги. Елисей саройи баёнотига кўра, президент Эммануэл Макрон 14 октябр куни соат 10:00 да янги ҳукуматнинг барча аъзоларини йиғилишга чақиради.
6 октябр куни истеъфога чиққан Себастен Лекорню атиги тўрт кундан сўнг Макрон томонидан яна бош вазир этиб тайинланди. 10 октябр куни кечқурун Елисей саройи веб-сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Лекорнюга янги ҳукуматни шакллантириш вазифаси юкланган.
Лекорну 2026 йилги давлат бюджети бўйича келиша олмагани учун истеъфога чиқди. «Биз французларни ғазаблантираётган бу сиёсий инқирозга, Франциянинг обрўси ва манфаатларига путур етказаётган беқарорликка чек қўйишимиз керак», деб ёзган сиёсатчи ўзининг қайта тайинланганидан сўнг X ижтимоий тармоғида. У «Франция йил охиригача бюджет олишини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишга» ваъда берди.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026