Ўзбекистон | 11:51 / 13.10.2025
5860
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундуз кунлари +25…+33 даража атрофида бўлади.

Фото: Kun.uz

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади, фақат энг чекка шимолий ҳудудларда 14 октябрь кунлари қисқа муддати ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳарорат фони кечалари +10…+13 даража атрофида, баъзи жойларда +15 даражагача, кундуз кунлари +25…+28 даража, жанубда +30…+33 даражагача бўлади. Синоптикларга кўра, бу ўртача иқлим меъёридан юқоридир.

1314 октябр кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади.

Ҳарорат асосан кечаси +10…+13 , кундузи +25…+28 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид