Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда хандаққа тушиб кетган машина ва унинг ҳайдовчиси чиқариб олинди
ФВВ қутқарувчилари томонидан Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган автомашина ва унинг ҳайдовчиси чиқариб олинди.
Бугун, 18 октябр куни соат 07:10 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган Volkswagen русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Оқибатда у йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, махсус-техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида ҳайдовчи ва автомобиль хандақдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
19:23 / 22.03.2026
Бойсунда жарликка тушиб кетган аёл қутқарилди
12:22 / 03.03.2026