Туризм | 10:39 / 20.10.2025
2750
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек нони дунёдаги энг яхши 50 та нон қаторига кирди

Машҳур CNN Travel портали дунёдаги 50 та энг яхши нон рўйхатини эълон қилди. 

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон миллий таоми - ўзбек нони ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олди.

Гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилган ўзбек нонлари анъанавий тандирларда тайёрланади. 

Шунингдек, улар минтақага қараб турлича шакл ва мазага эга — Тошкентдан Самарқандгача ҳар бир ҳудуднинг нони ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Иссиқ нонлар тандирдан чиққач, бозор ва қаҳвахоналарга етказиш учун махсус чопарлар томонидан тарқатилади, дея таъкидлайди CNN Travel.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид