Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ясмин чойи қондаги шакар миқдорини камайтириши аниқланди
Фото: Shutterstock
Хитойлик ва жанубий африкалик олимлар ясмин (жасмин) чойи глюкоза алмашинувини яхшилаши ва қондаги ёғлар миқдорини камайтиришини аниқлашди.
Иккинчи типдаги диабет билан касалланган каламушларда ўтказилган тажрибаларда ясмин чойи қондаги шакар миқдорини камайтирган, инсулин ишлаб чиқарилишини кучайтирган ва β-ҳужайраларини қайта тиклаган.
Муаллифларнинг қайд этишича, ясмин чойида унинг таркибидаги биологик фаол моддалар ўзлаштирилишини кучайтирувчи нанозарралар ҳамда антиоксидант таъсирини кучайтирувчи камёб микроэлементлар мавжуд. Улар биргаликда организмнинг моддалар алмашинуви билан боғлиқ салбий жараёнларга қарши самарали курашишига ёрдам беради.
Тажрибалар ҳозирча фақат ҳайвонларда ўтказилган бўлса-да, тадқиқотчилар ясмин чойи инсонлардаги қандли диабет касаллигини даволашда қўшимча восита бўлади деб ҳисоблашмоқда.
Мавзуга оид
22:26 / 30.05.2024
Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб II турдаги қандли диабетга чалинган беморни даволади
16:13 / 30.06.2023
2050 йилда қандли диабетга чалинганлар сони 1,3 миллиардга етиши мумкин – The Lancet
17:34 / 26.05.2023
Диабет мактаби – саломатликка сенинг қадаминг!
19:26 / 24.04.2023