Иқтисодиёт | 19:37 / 23.10.2025
1948
1 дақиқада ўқилади

Бир ойда 936 та корхона 178,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланди

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари учун уч йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган.

Фото: Shutterstock

Жорий йилнинг сентябр ойида кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати йўналишидаги 936 та корхона 178,7 млрд сўмлик имтиёздан фойдаланган.

Солиқ қўмитасининг маълумот беришича, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари учун уч йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган.

Қайд этилишича, бу имтиёз солиқ ҳисоботини шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан тўғридан-тўғри қўлланилади, яъни ҳисобчи томонидан белгиланади.

Қўмита солиқ тўловчи имтиёздан фойдаланиш ёки вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эгалигини эслатиб ўтган.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид