Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Геосиёсий вазият ўзгаряпти, бизга кучлилар керак” – Еврокомиссия комиссари
Президент Мирзиёевнинг Белгияга ташрифи доирасида ўтказган бизнес доиралари билан мулоқотида Брюссел томонидан қатнашган Европа комиссияси комиссари фикрича, Ўзбекистон билан шериклик – тўғри йўл. Чунки геосиёсий вазият кундан кунга ўзгармоқда, Европага эса кучли ҳамкорлар керак.
24 октябр куни Шавкат Мирзиёев ташрифи доирасидаги илк тадбирни бизнес вакиллари билан ўтказди. Брюссел томонидан делегацияга Европа комиссияси комиссари Кос Марта раҳбарлик қилди. Ўзбекистон президенти мамлакат сўнгги йилларда сезиларли даражада ўзгаргани, дунёга очилаётгани ва бизнес учун зарур барча шароитлар яратилаётганини таъкидлади.
Кос Мартанинг фикрича, геосиёсий таранглик вазиятида Европага кучли ҳамкорлар керак. Ўзбекистон эса – тўғри танлов.
“Бизга сиёсий қўллаб-қувватлаш зарур, мен бу учрашув давомида айнан шуни ҳис қилдим. Президент буни жуда қатъий таъкидлади ва биз келажакни интизорлик билан кутмоқдамиз. Мен ҳам худди шундай мазмунда гапирдим. Шу йили ноябр охирида Тошкентга борамиз. Демак, бу ҳақиқий амалий ҳаракат ва биз бу имкониятдан фойдаланишимиз керак, чунки геосиёсий вазият ўзгармоқда ва бизга кучли ҳамкорлар керак. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик бугунги кун учун энг тўғри йўл деб ҳисоблаяпмиз”, - дейди комиссар.
- Европа йирик бизнесларининг Ўзбекистонга оид яқин келажакдаги режалари қандай?
“Бугун ўзингиз кўрганингиздек, бизнес доиралари тайёр. Уларда жуда кўп ғоялар бор. Уларнинг баъзилари Ўзбекистонда 30 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва улар бизга молия институтлари, банкларнинг ёрдами кераклигини айтишган. Логистика, кимё саноати жуда кучли. Биз сиёсатчи сифатида пойдевор яратишимиз мумкин, бизнес эса кириб келади. Бунга ишончим комил” – Кос Марта, Европа комиссияси комиссари
- Ўзбекистон бозори Европа бизнеслари учун қанчалик қулай?
“Ўйлайманки, ҳар қандай бозор, агар у очиқ бўлса, компанияларимизга муваффақиятга эришиш имконини берса, қулайдир. Ва менимча, ҳозир айни вақти. Президентингиз очиқлик ҳақида ҳам гапирди; президентингиз 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотни икки баробарга ошириш режалари ҳақида сўзлади. Ва агар Европадан бизнес кириб келса, бу сизнинг бизнесингизни ривожлантиришга ҳам ёрдам беради деб биламан” – Кос Марта, Европа комиссияси комиссари
Мавзуга оид
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади
11:08 / 27.10.2025