Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни геология соҳасига илғор халқаро тажриба ва компетенцияларни жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.
Йиғилишда геология тизимини замонавий илмий ва технологик асосда ривожлантириш, қазилма бойликлар бўйича ресурс базасини кенгайтириш ҳамда минерал хомашёни чуқур қайта ишлашни таъминлаш долзарб вазифа экани таъкидланди.
Дунё тажрибаси геология-қидирув ишларини ўтказиш мураккаб бўлган ҳудудларда ҳам сунъий интеллект ёрдамида янги конларни аниқлаш мумкинлигини кўрсатаяпти. Бу борада регионал тадқиқотларни кенгайтириш ва замонавий геофизик усуллардан фойдаланиш қўл келади.
Шу мақсадда мутасаддилар халқаро ҳамкорлар, шу жумладан кон-геология соҳасида дунёда илғор бўлган АҚШ Колорадо кончилик мактаби билан биргаликда илмий-тадқиқот ва амалий ишланмаларни бирлаштирувчи замонавий Компетенциялар марказини ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида ахборот берди.

Марказнинг асосий вазифалари қидирув ишларига рақамли ечимлар, сунъий интеллект ва аэро-геофизик технологияларни жорий этишдан иборат бўлади. Илғор хорижий тажрибага асосланиб, маълумотларни рақамли шаклда таҳлил қилиш, геокимёвий ва космогеологик тадқиқотлар натижаларини интеграциялаш ҳамда истиқболли конларни аниқлашни тезлаштиришга хизмат қилади.
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, тармоқда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш орқали истиқболли майдонларни аниқлаш ва ўзлаштиришни ташкил этиш юзасидан қатор топшириқлар берди.
Мавзуга оид
20:05 / 09.06.2026
Президентга тоғ-кон саноати ва геологияда рақамли технологияларни жорий қилиш режалари тақдим этилди
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
22:05 / 04.04.2026
Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади
18:23 / 04.04.2026