Жамият | 14:28 / 27.10.2025
3478
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада цехдаги ёнғинни ўчиришга 8 та экипаж сафарбар этилди

Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги “Назарбек” МФЙ, Ҳуррият кўчасида жойлашган целлофан пакетлари ишлаб чиқариш цехида 26 октябр куни кечқурун ёнғин юз берди. 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига тезкор етиб бориб, ёнғинни соат 21:40 да тўлиқ ўчирди, жароҳатланиш ҳолатлари ҳақида мурожаат келиб тушмади.

Фото: Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълумотига кўра, 26 октябр куни соат 20:06 да 112 тизими орқали Зангиота тумани, “Назарбек” МФЙ, Ҳуррият кўчасида жойлашган целлофан пакетлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи 20:17 да етиб борган. Ўт ўчоғи 20:51 да ўраб олинган (локализация қилинган) ва 21:40 да тўлиқ ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар ҳақида мурожаат қайд этилмаган.

Тезкорлик кўрсаткичлари: чақириқдан ҳодиса жойигача — 11 дақиқа, етиб боришдан тўлиқ ўчиришгача — 1 соат 23 дақиқа, умумий вақт — 1 соат 34 дақиқа атрофида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид