Таълим | 17:47 / 28.10.2025
3260
2 дақиқада ўқилади

Касбий таълим агентлиги ташкил этилди

Касбий таълим фаолиятини давлат таълим стандартлари асосида ташкил қилган техникумлар ва ўқув курслари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, сертификат) Агентлик томонидан берилади.

Фото: gov.uz

«Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармондан кўзланган асосий мақсад касбий таълим ва касбга ўқитишда бошқарув тизимини такомиллаштириш орқали ягона ёндашув асосида касбга ўқитиш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш экани таъкидланган.

Фармон билан, Касбий таълим агентлиги ташкил этилди.

Касбий таълим фаолиятини давлат таълим стандартлари асосида ташкил қилган техникумлар ва ўқув курслари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, сертификат) Агентлик томонидан берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида Касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий тадбиркорлар кенгаши ташкил этилади.

Кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади ҳамда унинг таркибига ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектлари, иш берувчи ташкилот ва корхоналар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид