Президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси бўйича 9 сентябр кунги селекторда ёшларни касбга ўқитиш масалаларига тўхталди.

“Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди”, – деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи давомида энергетика, геология, кимё, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ўнлаб йирик компания раҳбарлари билан 35 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар пакети шакллантирилди.

Бундай лойиҳалар учун технологиялар ва хитой тилини яхши биладиган минглаб кадрлар кераклиги таъкидланди. Касбга ўргатишда Хитой тажрибасини жорий этиш мақсадида ҳар бир вилоятда 2 тадан “Ўзбекистон – Хитой устахонаси”ни ташкил қилиш топширилди.

Олийгоҳ, техникум ва мактабларда хитой тилини ўқитиш мақсадида 100 дан зиёд тил эгалари ва волонтёрлар таклиф қилинади.

“Бизда 450 минг ўқувчини қабул қила оладиган 598 та техникум бор. Бу ёшлар учун жуда катта ресурс, шароит ва имконият. Лекин бу йил 9-синфни 608 минг ўқувчи битирган бўлса, уларни атиги 182 минг нафари техникумларга боряпти. Бугундан бошлаб бир йил ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади”, – деди президент.

Мутасаддилар зиммасига вилоят ва туман ҳокимлари билан биргаликда Президент ва ихтисослашган мактабда орттирилган тажриба асосида жорий йилда 598 та техникумга халқаро стандарт бўйича замонавий касбга ўқитиш муҳитини олиб кириш вазифаси қўйилди.

Умуман, вилоят ва туман ҳокимларига келгуси ўқув йилида 9-синф битирувчиларининг камида 50 фоизини, ҳозиргига қўшимча яна 200 минг ўқувчини техникумга қамраб олиш топширилди.

Бу ишларни ягона сиёсат асосида олиб бориш учун Касбий таълим агентлиги