Иқтисодиёт | 14:04 / 29.10.2025
1430
1 дақиқада ўқилади

Тўқимачилик умумий экспортнинг 6,9 фоизини таъминлади

Ўзбекистон 9 ойда 1,9 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,9 млрд долларни ташкил этди ва мамлакат умумий экспортидаги улуши 6,9 фоизга етди.

Экспорт таркиби (улуш, фоизда):

  • тайёр тўқимачилик маҳсулотлари — 51 фоиз;
  • ип-калава — 29 фоиз;
  • трикотаж мато — 11 фоиз;
  • газламалар — 6 фоиз;
  • пайпоқ маҳсулотлари — 2 фоиз;
  • гиламлар — 1 фоиз.

Бунда, қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотлар етакчи (51 фоиз) экани, тармоқнинг хомашёдан тайёр маҳсулотга томон силжишини кўрсатади.

Ип-калава улуши 29 фоиз бўлиб, тўқимачилик занжирининг барча бўғинлари экспортда иштирок этаётганини англатади.

Трикотаж мато, газлама, пайпоқ ва гилам каби сегментлар диверсификацияни қўллаб-қувватламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид