Ўзбекистон | 14:48 / 29.10.2025
1335
2 дақиқада ўқилади

Янги қоидалар: радиациявий манбалар хавфсизлиги тартиби тасдиқланди

Адлия вазирлиги 2025 йил 28 октябрда “Радиациявий манбалар хавфсизлигини таъминлаш” қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат ядровий қурилмаларга кирмайдиган, янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган манбалар учун хавфсизлик тартиб-таомилларини белгилайди.

Фото: Chinadaily

Қоидалар Ўзбекистон ҳудудида радиациявий манбалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинди ва лойиҳалаш, қуриш, реконструкция ҳамда эксплуатация босқичларида бажарилиши шарт бўлган талабларни белгилайди.

Эксплуатация қилувчи ташкилот зиммасида:

  • радиациявий манбаларни лойиҳа ва технологик ҳужжатларга тўла мувофиқ ҳолда ишлатиш, ускуналарнинг техник созлигини таъминлаш;
  • фавқулодда вазиятлар ва аварияларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.

Четланишларни бартараф этиш тартиби:

  • лойиҳавий талаблардан четланишларни аниқлаш ва сабабларини бартараф этиш;
  • четланишларни техник тизимлар орқали назорат қилиш ва зарурат туғилса автоматик хавфсизлик тизимларини ишга тушириш.

Кўп босқичли ҳимоя ва таҳлил:

  • манбанинг хавф даражасига мос ташкилий чора-тадбирлар ва техник ечимларни лойиҳада белгилаш шарт;
  • автоматик хавфсизлик тизимлари ишончлилигини таъминлаш, эҳтимолий авариялар ва оқибатларини лойиҳа ҳужжатлари асосида баҳолаш, аниқланган носозликларни бартараф этиш.

Ҳужжатнинг амалга жорий этилиши радиациявий хатарларни камайтириш, технологик хавфсизликни ошириш ва аҳоли ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид