Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: ЕИ Украинага барқарор молиявий ёрдам кўрсатиши керак
Украина «яна икки-уч йиллик урушга тайёр» деган гаплар урушнинг муддати ҳақидаги башорат эмас, балки Европа шерикларидан барқарор молиявий қўллаб-қувватлаш ҳақида эди, деди президент Володимир Зеленский.
Фото: Nicolas Tucat/AFP/Getty Images
Украина ўн йиллаб уруш олиб бормайди, аммо ЕИ маълум бир муддат давомида Украина давлатини барқарор равишда молиялаштириб туриши лозим. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский сешанба, 28 октябр куни Киевда журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди. У шу тариқа Полша бош вазири Дональд Тускнинг Украина Россия билан яна бир неча йил уришишга тайёр экани ҳақидаги сўзларини изоҳлади.
25 октябр куни The Sunday Times нашрига берган интервюсида Туск, гўёки Зеленский билан охирги суҳбатида у айтган гапларига таяниб, Украина «яна икки-уч йил урушга тайёр»лигини билдирган эди. Украина раҳбарининг таъкидлашича, унинг баёноти уруш муддатига эмас, балки шериклар — хусусан, музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ҳисобига — Украинага барқарор молиявий ёрдам кўрсатишга оид бўлган.
«Мен уларга (Европа шерикларига) айтдим — биз ўн йиллаб уруш қилмаймиз, аммо сиз маълум бир вақт мобайнида Украинани барқарор молия билан қўллаб-қувватлай олишингизни кўрсатишингиз керак. Шу боис шундай дастур бўлиши керак — 2–3 йил. Келинг, урғу бериб айтаманки, 2–3 йил давомида биз Украинага молиявий жиҳатдан барқарор ёрдам берамиз», — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради «Интерфакс-Украина» агентлиги.
Уруш бундан олдинроқ ҳам тугаши мумкинлигини қайд этган Зеленский, бироқ пул барибир кераклигини — тикланиш учун зарурлигини таъкидлади. «Агар уруш бир ойдан кейин тугаса, бу маблағларни тиклашга сарфлаймиз. Агар у бир ойда эмас, маълум вақт ўтгач тугаса, демак, уларни қуролга йўналтирамиз. Бизнинг бошқа чорамиз йўқ», — деди Украина президенти.
Мавзуга оид
14:43 / 17.12.2025
РФ Европа судига даъволар киритган ННТни “номақбул” деб эълон қилди
14:01 / 17.12.2025
Ҳаагада Украинага репарациялар бўйича халқаро орган ташкил этилди
13:21 / 17.12.2025
Путин Байкал атрофида “санитар” мақсадда ўрмонларни кесишга рухсат берди
12:08 / 17.12.2025