Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Финландия ўртасида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди
Ҳужжатлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик, геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ва бошқа йўналишларга алоқадор.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва Финландия президенти Александр Стубб қўшма баёнотни имзолади.
Етакчилар ҳузурида турли йўналишларда, шу жумладан:
– савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш;
– фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик;
– геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ҳамда кончилик соҳаларидаги ҳамкорлик;
– рақамли трансформация, инновациялар ва рақамли ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
– ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик;
– мактабгача ва мактаб таълими тизимига рақамли таълим платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик;
– таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик;
– рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги фан-таълим салоҳиятини ошириш;
– иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Финландия президенти Александр Стубб Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Мавзуга оид
13:20
Ўзбекистон 2035 йилга қадар зарарли газлар эмиссиясини 50 фоизга қисқартириш мажбуриятини олди
13:20
2030 йилгача 17 минг МВтдан ортиқ «яшил» энергия қувватлари ишга туширилади
13:18
Ўзбекистонда 300 та маҳаллада қуёш станциялари ўрнатилади
13:15