Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати илк бор юанда қарз олишни режалаштирмоқда
РФ ҳукумати федерал бюджет тақчиллигини қоплаш учун илк марта давлат қарзини Хитой юанида жойлаштиради. Молия вазирлиги инвесторлар доираси жисмоний шахслардан тортиб банклар ва бошқарув компанияларигача кенгайишига умид қилмоқда.
Фото: REUTERS
РФ ҳукумати федерал бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида илк бор Хитой юанида давлат қарз мажбуриятларини жойлаштиради. РФ Молия вазирлиги ички бозорда умумий қиймати 300–400 млрд рубл миқдорида юан облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Reuters 31 октябр куни вазиятдан хабардор манбаларга таяниб.
Қимматли қоғозлар Москва биржасида жойлаштирилади ва 3 йилдан 10 йилгача муддатда қайтарилади. Агентлик манбаларидан бирининг маълумотига кўра, ҳар бири тахминан 100 млрд рубл (тақрибан 8,6 млрд юан) ҳажмдаги 3–4 та эмиссия режалаштирилган. Яна бир манба битим декабр ойи охирида амалга оширилиши мумкинлигини айтган.
Молия вазирлиги инвесторларнинг кенг доирасига — жисмоний шахслар, банклар ва бошқарув компанияларига — суянишни кўзлаяпти. Reuters манбаларига кўра, вазирлик потенциал харидорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларга юандаги қоғозларни реклама қилган. Вазирликдаги суҳбатдош агентликка юанда қарз тайёрланаётгани ва яқин орада расман эълон қилинишини тасдиқлади.
Юан облигациялари орқали бюджет тақчиллигини Хитой валютасида тушум олaдиган давлат корпорациялари ҳам молиялаштириши мумкин. Октябр ойи охирида уларга бўш маблағларини фонд бозорига, жумладан қимматли қоғозларга жойлаштиришга рухсат берилган эди.
Россия компаниялари юанда қарз олишни аллақачон фаол йўлга қўйган. Ҳозирги кунда фонд бозорида 166,83 млрд юан ҳажмда корпоратив облигациялари муомалада. Reuters’нинг қайд этишича, бу инструмент асосан экспортёрлар орасида оммалашган: улар Ғарб капитал бозорига кириш чекланганидан кейин маҳаллий бозорда юанда қарз жалб қила бошлаган.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
20:32 / 25.05.2026
Россия Киевдаги «қарор қабул қилиш марказлари»га зарба бериш билан таҳдид қилди
09:07 / 25.05.2026