Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада мигрантлар патенти нархи кўтарилади
Мосгордума навбатдан ташқари ялпи мажлисда мигрантлар учун меҳнат патенти нархини 2026 йилда 8,9 минг рублдан 10 минг рублга ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиланиш меҳнат бозоридаги минтақавий коэффициентнинг 2,8592 дан 2,9323 га кўтарилиши билан изоҳланди.
Тушунтириш хатига кўра, 2025 йилда Москвада мигрантлар учун патент қиймати ойига 8,9 минг рубл этиб белгиланган, бу меҳнат бозори хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 2,8592 асосида ҳисобланган эди. 2026 йилда ушбу коэффициент 2,9323 этиб белгиланиши натижасида патент нархи ойига 10 000 рублга етади. Қадам меҳнат мигрантлари анъанавий жалб этиладиган тармоқларда ўртача иш ҳақи ўсиши билан асосланади.
Ҳужжат пойтахт солиқ қонунчилигини такомиллаштириш ва уни федерал нормаларга мувофиқлаштиришга қаратилган бўлиб, қатор имтиёзлар муддатлари ҳам узайтирилди.
Корхоналар мулк солиғи: агроозиқ-овқат кластерлари бошқарув ташкилотлари учун имтиёз 2035 йил 31 декабргача узайтирилди (солиқ юкини 2 баробарга камайтириш шаклида).
Савдо йиғими: китоб, газета-журнал савдоси, кинотеатр, театр, музей, планетарий, цирклардаги савдо, “Печать” ихтисослашган ностационар савдо объектлари, диний ташкилотлар савдоси, шунингдек, парикмахерлик ва гўзаллик салонлари, кир ювиш ва тозалаш, кийим-кечак таъмири, пойабзал ва теридан буюмлар, соатлар ва заргарлик буюмларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун 2030 йил 31 декабргача имтиёз (йиғимдан озод қилиш) сақланади.
Имтиёзлар амал қилиш муддатлари эндиликда бевосита имтиёзни ўрнатувчи нормаларнинг ўзида белгиланади.
Транспорт солиғи бўйича маҳаллий ишлаб чиқарилган самолётлар учун амал қилаётган имтиёз (ҳисобланган солиқ суммасининг 1 фоизини тўлаш) 2024 йил 1 январдан олдин ишлаб чиқарилган русумларга ҳам кенгайтирилади.
Шу билан бирга, бир қатор бошқа солиқ имтиёзларига техник аниқликлар киритилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
08:51
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026